Алҳамдулиллаҳ, барчаларимиз мусулмонлармиз, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом келтирган Ислом динининг ҳақ эканлигига эътиқод қиламиз, унинг аҳкомларини адо этамиз. Гоҳида шундай савол ҳам туғилиб қолади: Дин нима ўзи?
Дин сўзи итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўл-йўриқлар, Аллоҳ таоло буюрган ҳукмлар, ибодатлар ва ақидалар мажмуидир. Дин ақлли инсонларни хайрли ва эзгу ишларга етаклайди, фақат яхшиликка бошлайди. Ейиш, ичиш, ухлаш моддий эҳтиёж бўлганидек, дин ҳам маънавий эҳтиёждир.