Фойдаланувчилар автоулов, паспорт ва чемоданга бириктирилган QR код орқали эгаси билан қўнғироқ ёки чат орқали боғланиш имконини берувчи содда ва самарали тезкор алоқа дастури.
🔧 Дастур имкониятлари
🔹 1. QR код орқали алоқа:
• Ҳар бир QR код сканерланса, веб саҳифа очилади ёки мобил илова юкланган бўлса мобил иловага автоматик ўтади.
• Оммабоп режимда: телефон рақами ва қўнғироқ тугмаси кўрсатилади ҳамда чат орқали ҳам алоқа қилса бўлади.
• Махфий режимда: чат ойнаси ва тайёр хабарлар орқали алоқа ўрнатилади.
🔹 2. Махфийлик назорати:
• Телефон рақамини яшириш ёки кўрсатишни фойдаланувчи ўзи белгилайди.
• Махфий QR кодлар учун олдиндан тайёрланган 5 та матнли хабар танлови мавжуд.
🔹 3. Веб чат ва мобил илова интеграцияси:
• Веб чат орқали юборилган хабар QR код эгасининг мобил иловасига дарҳол етиб боради.
• Фойдаланувчи мобил иловадан хабарларни қабул қилиб, жавоб бера олади.
• Чат нафақат матнли хабар ёзса бўлади яна овозли хабар ҳам жўнатиш имконияти мавжуд.
• Чат нафақат матнли хабар ёзса бўлади яна овозли хабар ҳам жўнатиш имконияти мавжуд.
🔹 4. QR кодларни бошқариш:
• Фойдаланувчи бир нечта QR код яратиши мумкин.
• Ҳар бир код турли объектларга (машина, уй, юк, ҳайвон) мослаштирилган.
• Кодларни яратиш, таҳрирлаш ва ўчириш имконияти мавжуд.